Abstract
Ўзбекистон ҳудудида фуқаролик суд ишларини юритиш соҳасида ўз номидан бошқа шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш институти мустақилликка қадар бўлган даврда СССР ҳуқуқий тизими таъсирида шаклланган. Хусусан, Ўзбек ССРнинг 1963 йилда қабул қилинган Фуқаролик процессуал кодексида бошқа шахслар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида айрим давлат ва жамоат органларининг суд ишларида иштирок этиши назарда тутилган эди. Мазкур Кодексда бу институт, асосан, давлат ва жамоат манфаатларини таъминлашга қаратилган бўлиб, унинг мазмуни марказлашган давлат бошқаруви модели билан узвий боғлиқ бўлган1. Айни пайтда, ушбу норматив тартиб шахснинг индивидуал ҳуқуқларини эмас, балки умумдавлат ва жамоат манфаатларини устувор қўйиши билан тавсифланган. Бундай ёндашув фуқаролик суд ишларини юритишда шахснинг мустақил ҳуқуқий мавқеини иккинчи даражага суриб, давлат ва жамоат органларининг процессуал фаоллигини асосий ўринга қўйган.
References

This work is licensed under a Creative Commons Attribution 4.0 International License.
