Abstract
Витилиго билан оғриган 24 нафар бемор ва 20 соғлом назоратда EDI-ОКТ ва ОКТ-ангиография кўрсаткичлари ўрганилди. Беморларда субфовеал хороидея қалинлиги (СХҚ) 21,3% га (p<0,001), перипапилляр ретинал нерв толалари қатлами (RNFL) 7,9% га (p<0,01) пасайгани, фовеал аваскуляр зона (ФАЗ) 22,6% га кенгайгани (p<0,01) аниқланди. Барча кўрсаткичлар VASI индекси ва касаллик давомийлиги билан корреляция қилди (r=0,41–0,61). Натижалар витилигони тизимли касаллик сифатида баҳолаш ва барча беморларда офтальмологик мониторинг зарурлигини исботлайди.
References

This work is licensed under a Creative Commons Attribution 4.0 International License.
