Abstract
Мақолада маъмурий судга мурожаат қилиш муддатларининг ҳуқуқий табиати, уларнинг маъмурий судлов тизимидаги ўрни ва аҳамияти илмий-ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилинади. Маъмурий судга мурожаат қилиш муддатлари ҳуқуқий аниқлик, барқарорлик ва адолат тамойилларини таъминлашда муҳим процессуал механизм сифатида баҳоланади. Мақолада миллий қонунчилик, суд амалиёти ҳамда халқаро тажриба асосида мазкур институтнинг мазмун-моҳияти ёритилган. Шунингдек, судга мурожаат қилиш муддатининг бошланиш нуқтаси, уни тиклаш шартлари ҳамда “узрли сабаб” тушунчасини қўллаш амалиётидаги айрим муаммолар таҳлил қилинган. Тадқиқот натижасида маъмурий судловда мурожаат муддатларини қўллашда ҳуқуқий аниқликни таъминлаш, суд амалиётида бир хил ёндашувни шакллантириш ҳамда қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва хулосалар илгари сурилган.
References

This work is licensed under a Creative Commons Attribution 4.0 International License.
Copyright (c) 2026 World Conference on Agricultural and Earth Sciences
